Жиззахдаги ўқитувчилар коронавирусга текширилди. 52 нафар педагогда COVID-19 аниқланди

Local

image

Жиззах шаҳрида 52 нафар ўқитувчи-педагогда коронавирус аниқланди. Бу шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Жиззах шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг COVID-19 бўйича топширган тест натижаларига кўра 52 нафар педагог ходимларида инфекция аниқланган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, айни дамда улар тегишли тартибда даволанмоқда.

Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Жомбой туманларида 100 нафар ўқитувчида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.


Rate Count

177

Rating

3

Rate this article

Share with your friends