Коронавируснинг янги штамми аломатлари аниқланди

Спорт

−

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) оддий шамоллаш ёки грипп билан адаштириш мумкин бўлган PJ.2.1 коронавирус штаммининг аломатлари ҳақида маълумот берди.

ЖССТнинг маълум қилишича, янги штамм кўплаб нафас йўллари инфекцияларига ўхшаш аломатлар билан намоён бўлади. Шу сабабли, фақат симптомларга қараб муайян вирусни аниқлаш қийин. Бундай ҳолатларда аниқ ташхис қўйиш учун лаборатория текширувларидан ўтиш талаб этилади.

Шунингдек, Москва давлат университети биология факультети вирусология кафедраси профессори Алексей Аграновский PJ.2.1 COVID-19 штамми аввалги вариантлар каби юқори даражадаги хавфга эга эмаслигини таъкидлаган

Мутахассиснинг фикрича, ҳозирги вақтда PJ.2.1 штаммининг ҳудудларга кириб келишининг олдини олиш учун карантин чораларини жорий этишга асос йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирус препаратларини ишлаб чиқиш ва бутун дунё бўйлаб тарқатиш тахминан 79,4 миллиард долларга тушгани, соғлиқни сақлаш тизими ва жаҳон иқтисодиёти учун умумий фойда эса 6,43 триллиондан 64,3 триллион долларгача бўлган миқдорни ташкил этгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг