Франция терма жамоаси нохуш серия қайд этмоқда

Спорт 1662
image

Франция терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Босния ва Герцоговина билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Шу тариқа, улар гуруҳ босқичида 8 очко тўплаган ҳолда пешқадамликни сақлаб турибди. 

Қайд этиш керакки, Дидье Дешам жамоаси охирги тўртта ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Июнь ойида Венгрия билан 1:1, Португалия билан 2:2, Швейцария билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган французлар учун бу 4-ғалабасиз ўйин бўлди.

Охирги маротаба Франция 2013 йилда шундай серия қайд этган эди. Ўшанда жамоа кетма-кет 5 та ўйинда ғалабага эриша олмаган. 

Францияликлар навбатдаги ўйинни 4 сентябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Украинага қарши ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 2.9
t
×