Эрон Озарбайжон ва Арманистон билан чегарада қўшин жойлаштирди

Олам

image
Қорабоғда Эронни Озарбайжонга қарши гижгижлаш бошланди north_east

Қорабоғда Эронни Озарбайжонга қарши гижгижлаш бошланди

Қўшниларни ҳурмат қилиш керак – Руҳоний Баку ва Ереванни огоҳлантирди north_east

Қўшниларни ҳурмат қилиш керак – Руҳоний Баку ва Ереванни огоҳлантирди

Эрон Тоғли Қорабоғдаги вазият кескинлашгани сабабли Озарбайжон ва Арманистон чегарасида ҳарбийларини жойлаштиряпти. Ислом инқилоби посбонлари корпуси бу тинчликни сақлаш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш учун кераклигини айтган.

ИИПК қўмондони генерал Ҳусайн Салами кеча, 26 октябрь куни Шимолий-Озарбайжон вилоятидаги Хода Афарин туманига борган.

Қайд этиш керакки, Эрон Тоғли Қорабоғда можаро бошланиши билан чегарадаги аҳолиси хавфсизлигини таъминлаши кераклигини айтиб, расмий Баку ва Ереванни артиллерия снарядларини эҳтиёт бўлиб учиришга чақирди. Аммо ҳарбий ҳаракатлар давомида гоҳ снаряд, гоҳ дронлар Эрон ҳудудига тушиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Озарбайжон ва Арманистон АҚШ воситачилигида ўртасида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш учун учинчи бор сулҳ тузди. Аммо сулҳнинг умри аввалги иккитасидан кўпроқ бўлмади. Орадан бир неча соат ўтиб, томонлар ўт очишни тўхтатиш режими бузилганини айтиб чиқди.

Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди.

Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.

Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.

Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди.  Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида кескинлик авж олгандан кейин Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров икки мамлакат Ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни музокаралар столига қайтишга чақирган эди. Президент Владимир Путин эса Никол Пашинян билан мулоқот қилиб, масалани тинч йўл билан ҳал этишни тавсия қилди. Бу орада Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев асосий куч ва дастакни Туркия Республикасидан олаётгани маълум бўлди. Шу куни Туркия ва Озарбайжон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар ва Эрдўған турк халқи ва давлати Озарбайжонни бор имконияти билан қўллаб-қувватлашини эслатди

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги Тоғли Қорабоғ можароли зонасидаги вазият кўп жиҳатдан Россияга боғлиқ. Россия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси, шунингдек Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Минск гуруҳининг ҳамраиси. 1 октябрь куни гуруҳ ҳамраислари – АҚШ, Россия ва Франция Тоғли Қорабоғ масаласида қўшма баёнот эълон қилдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорабоғ тўқнашуви

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг