Трамп, Путин ва Макрон Тоғли Қорабоғдаги тўқнашув бўйича қўшма баёнот берди

Олам

image

АҚШ, Россия ва Франция Президентлари - Доналд Трамп, Владимир Путин ва Эммануэл Макрон Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида бошланган қуролли тўқнашув бўйича қўшма баёнот билан чиқди.

Президентлар Тоғли Қорабоғ можаросидаги қарама-қаршилик линиясида куч ишлатишнинг кенгашини қатъий қоралаган. Давлат раҳбари Арманистон ва Озарбойжон раҳбарларини зкдлик билан Тоғли Қорабоғ бўйича музокараларни ҳеч қандай шартларсиз қайта бошлашга чақирди.

“Биз Арманистон ва Озарбойжон раҳбарларини зудлик билан, виждонан ва ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраислари кўмагида келишув бўйича музокараларни тиклаш учун ҳеч қандай шартлар қўймасдан ўз зиммаларига мажбуриятларни олишга чақирамиз”, дейилади АҚШ, Франция ва Россия давлат раҳбарларининг баёнотида.

Президентлар, шунингдек, Тоғли Қорабоғ можаросида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Маълумот учун, Тоғли Қорабоғда икки давлат ўртасида қуролли тўқнашувлар тўрт кундан бери давом этяпти. Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари кеча, 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Унда мингга яқин ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.

Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.

Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди.  Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади


Мақола муаллифи

Теглар

Қорабоғ тўқнашуви

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг