“Эль-капитано”нинг ПСЖ сафидаги дебюти санаси маълум бўлди

Спорт 1080
image

Испаниялик ҳимоячи Серхио Рамоснинг ПСЖ сафидаги дебюти санаси маълум бўлди. Парижликлар матбуот хизматининг хабар беришича, 15 октябрь куни Франция чемпионати доирасидаги “Анже”га қарши учрашувда Рамос майдонга тушиши мумкин. У айни дамда жамоавий машғулотларга қўшилган.

Тажрибали ҳимоячи жароҳат туфайли Франция биринчи лигасида ҳали дебютини ўтказмаган. У янги клуби билан шартнома имзолаганидан бери жароҳатлардан қутула олмаяпти.

Маълумот учун, Серхио Рамос 16 йил давомида “Реал Мадрид” сафида тўп сурган ҳамда жорий йилнинг ёзида ПСЖ клубига эркин агент сифатида бориб қўшилган. Унинг парижликлар билан имзолаган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 2.9
t
×