Остон Ўрунов Эроннинг бошқа бир жамоасига ўтиши мумкин
Sport
−
11:36 357 2 minutes
Эроннинг “Трактор” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўруновни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Sport Persian” нашри хабар берди.
“Трактор” бош мураббийи Жавод Некунам Остон Ўруновни жамоага жалб қилиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берди. Унинг айтишича, футболчи билан шартнома имзолаш бўйича ҳозирча расмий сўров юборилмаган, аммо уни трансфер қилиш варианти кўриб чиқилмоқда.
Некунам Ўрунов “Трактор” қизиқиш билдираётган ягона футболчи эмаслигини таъкидлади. Клуб шунингдек, “Истиқлол”, “Персеполис” ва “Сепаҳон” жамоалари футболчиларини ҳам ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
“Трактор” устози Ўруновнинг ҳали ҳам “Персеполис” билан амалдаги шартномаси борлигини қайд этди. Шу сабабли шартнома муддати тугамагунча футболчини тўғридан-тўғри трансфер қилиш имконияти мавжуд эмас.
Ҳозирча икки клуб ўртасида расмий таклиф ёки келишув ҳақида маълумот йўқ. Бироқ Некунамнинг баёноти “Трактор”нинг ўзбекистонлик футболчига қизиқиши борлигини тасдиқлайди.
Шунингдек, аввалроқ “Персеполис” бош мураббийи Остон Ўруновни мавсум ўртасида жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига киритиш ниятида экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Эроннинг “Трактор” жамоаси сафида яна бир Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Ҳамробеков ҳам ҳаракат қилади.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November