“Нефтчи” сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди

Sport

−

image

Кеча, 2 ноябрь куни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Элит Осиё Чемпионлар лигаси турнири 4-тури доирасида Эроннинг “Трактор” клубига қарши сафар учрашувини ўтказди. Бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган фарғоналиклар якунда 2:2 ҳисобидаги дуранг билан 3 очкони қўлдан бой беришди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади ва жамоалар танаффусга нурсиз дуранг билан йўл олишди.

Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида захирадан майдонга тушган “Нефтчи” легионери Стипе Перича Аброрбек Исмоиловнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди.

62-дақиқада “Трактор” ҳимоячиси Фаршад Фаражи қўполлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланиб, майдондан четлатилди. Сон жиҳатдан устунликка эга бўлган “Нефтчи” 82-дақиқада мезбонларнинг қарши ҳужумидан сўнг Томислав Штркалнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришга йўл қўйди.

Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берган 4-дақиқада (90+4) захирадан майдонга тушган Владимир Йовович рақиб дарвозасини ишғол этиб, “Нефтчи”ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бироқ фарғоналиклар ғалабани сақлаб қола олишмади. 90+9-дақиқада Масъуд Заеркоземайн “Трактор”нинг якуний голини киритиб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.

Ушбу натижадан сўнг “Нефтчи” 4 очко билан турнир жадвалининг 9-поғонасини эгаллаб турибди. “Трактор” эса 2 очко билан 13-ўринда бормоқда. 12 очкодан жамғарган “Ал-Айн” мусобақа пешқадами бўлиб турибди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends