Шоҳрух Ғиёсов ишдан олинди

−

image

Шоҳрух Ғиёсов Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Маълумот учун, Шоҳрух Ғиёсов 2019 йил 10 октябрда Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — ички ишлар вазирининг матбуот котиби этиб тайинланган. У ички ишлар органларидаги фаолиятини 1996 йилдан бошлаб, шу кунга қадар турли лавозимларда хизмат қилиб келган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори илмий даражасига (PhD) эга.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic