Тошкентда газ таъминотида кенг миқёcли узилиш содир бўлди

−

image

Бугун, 14 ноябрь куни Тошкент шаҳрида газ таъминотида кенг миқёсли узилишлар кузатилмоқда. Яқин 2-3 соат ичида вазият изига тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида табиий газ босимининг пасайиши билан боғлиқ ҳолатни бартараф этиш мақсадида зарур тезкор чора-тадбирлар амалга оширилган.

Айни пайтда Тошкент шаҳрига табиий газ етказиб берувчи қувурларнинг кириш нуқталарида газ босими оширилган.

Яқин 2-3 соат ичида газ тақсимлаш тармоқларида босим босқичма-босқич кўтарилиб, истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти меъёрга келиши таъминланади.

Шу муносабат билан аҳолимиздан газ жиҳозларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишни, уларнинг созлигини текширишни ҳамда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишларини сўралади.

“Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчиларимиздан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қиш мавсумида газ тақсимлашда биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари таъминотига эътибор қаратилиши ҳақида хабар берилган эди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends