Ходимларига дарахт эктирган мансабдор 22 млн сўм жаримага тортилди
Crime
−
20:29 485 1 minute
Сурхондарё вилояти Туризм бошқармаси бошлиғи ходимларига дарахт эктиргани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат меҳнат инспекциясига Сурхондарё вилояти Туризм бошқармаси ходимидан иш берувчи томонидан мажбурий меҳнатга жалб этилаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган.
Ўрганишлар натижасида Сурхондарё вилояти Туризм бошқармаси бошлиғи томонидан бошқарма ходимларини хизмат вазифаларига кирмайдиган дарахт экиш ишларига мажбурий тарзда жалб қилиш, шунингдек, улардан мажбурий равишда пул маблағлари йиғиш ҳолатлари ўз тасдиғини топган.
Мазкур ҳаракатлар Меҳнат кодексининг 5-моддаси (меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш принципи) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарори талабларига зид деб топилган.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 51-моддаси асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги жамоат саломатлиги техникуми педагогларини хизмат вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилган мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November