Беларусь Россия нефтини атиги 4 доллардан сотиб олмоқчи

Олам

image
Лукашенко: “Коронавирус энг кучлиларнинг дунёни урушсиз бўлиб олишга уриниши эмасми?” north_east

Лукашенко: “Коронавирус энг кучлиларнинг дунёни урушсиз бўлиб олишга уриниши эмасми?”

Беларусь Россия нефть компаниялари билан бир баррел учун 4 доллардан хомашё етказиб бериш бўйича шартнома тузишни бошлади. Бу ҳақда бугун, 3 апрель куни Беларусь “Белнефтехим” концернининг матбуот котиби Александр Тишченко маълум қилди.

“Шартнома матни кейинроқ эълон қилинади, аммо у "Роснефть"да аллақачон бор”, дейди Тишченко.

Матбуот котиби, шунингдек, ресурс эгаларининг тижорат таклифларига биноан, апрель ойида Беларусга 2 миллион тоннагача нефть етказиб бериш режалаштирилганини таъкидлади. Шунингдек, Беларусь Бош вазири Сергей Румас ҳам Республика апрелда бир баррели учун 4 доллар нархида 2 миллион тонна Россия нефтини сотиб олишга тайёрлигини айтди. 

Шу билан бирга, Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу келишув нархи бозор шароитларига боғлиқ эканлигини таъкидлади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 январь куни расмий Минск Россия билан нефть таъминоти шартларини келиша олмади. Шундан сўнг, Беларусь нефтни қайта ишлаш заводларига ушбу хомашёни етказиб бериш тўхтатилди. Мамлакат Президенти Александр Лукашенко эса Россияни иқтисодий босим қилишда айблади.

Кейинчалик, жорий йилнинг 1 февраль куни Беларусга ташриф буюрган АҚШ Давлат департаменти котиби Майкл Помпео Лукошенкога нефть борасида АҚШ ёрдамини таклиф қилди. Бироз ўтиб, 2020 йил 8 февраль куни Лукашеко Путин билан нефть масаласида келишиб олганини маълум қилди. Имзоланадиган шартонама аввалги шартномалар нархидек бўлиши маълум қилинди.

Бироқ жорий йилнинг 9 март куни коронавирус пандемияси бутун дунё иқтисодига хавф туғдираётган бир пайтда, нефть экспорт қилувчи давлатлар "OPEK+" битимини тўхтатишди. Шундан сўнг, Саудия Арабистони нефть қазиб олишни кунига 12 миллион баррелга ошириш ва захираларни бозорга олиб чиқиш ниятини билдирди. Натижада қора олтиннинг нархи рекорд даражада тушиб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Беларусь Александр Лукашенко Нефть

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг