Путин ва Лукашенко муросага келди

Олам

image

Россия ва Беларусь нефть-газ етказиб бериш бўйича бир йиллик келишувга эришди. Бу ҳақда Россия Президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, нефть етказиб бериш аввалги савдо келишуви бўйича, газ экспорти ўтган йилдаги шартларда амалга оширилади.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Беларусь Президенти Александр Лукашенко Сочидаги учрашуви якунида шундай келишувга эришган.

Козак томонлар газ етказиб бериш бўйича 2019 йилдаги шартларни сақлаб қолишга қарор қилган. Аммо бу келишув фақат 2020 йил учун бўлиб, йил якунида яна газ ва нефть муаммоси бошланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

газ нефть Россия-Беларусь

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг