Россия Беларусга нефть етказиб беришни тўхтатди
Олам
−
03 Январь 2020
6170Россия Беларусь нефтни қайта ишлаш заводларига (НҚИЗ) хомашё етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Беларусь нефтни қайта ишлаш заводлари томонга (нефть) етказиб бериш йўқ”, деган Беларусдаги нефть соҳасига яқин манба.
Унинг сўзларига кўра, нефть етказиб бериш 1 январь куни тўхтатилган. Узлуксиз таъминот 31 декабрда тўхтатилганди. Бундан ташқари, Беларусда ҳозирча нефть заҳираси бор ва ҳар икки НҚИЗ одатий тартибда ишлаяпти.
Беларусда иккита НҚИЗ бор – Мозирда (“Мозир НҚИЗ” ОАЖ) ва Новополоцда (“Нафтан” ОАЖ).
Россиянинг Беларусдан нефть транзит қилишида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Транзит ҳамон чекловларсиз амалга ошириляпти.
Маълумот учун, декабрь ойи охирида Беларусь Президенти Александр Лукашенко 2020 йилда мамлакати Россиядан 22 млрд куб метр газ ва 22-25 млн тонна нефть сотиб олишини айтганди. Бироқ якунда шартнома имзоланмай қолди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь