Лукашенко Россиядан “инсоф” талаб қиляпти
Олам
−
04 Февраль 2020
9187Беларусь Президенти Александр Лукашенко Минск Россия Федерациясидан жаҳон нархларида нефт сотиб олишга тайёрлигини, аммо улар компанияларга яна алоҳида хақ беришни талаб қилаётганини айтди. Бу ҳақда бугун, 4 февраль куни мамлакат шарқидаги Добруш шаҳрига сафари чоғида айтди.
"Ҳозир биз руслардан нимани сўрамоқдамиз? Бизга нефтни Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи нархлари бўйича сотишни истамасалар ҳеч бўлмаса жаҳон нархида сотишсин", деди Беларусь раҳбари.
Ҳозирда Европа бозорларида газ нархи 100 доллар атрофида бўлиб турганда Россия ўз ён қўшнисига уни 127 доллардан таклиф қилмоқда.
"Биз ҳам дунёда нималар бўлаётганини кўриб турибмиз. Шунинг учун, биз сизни боқяпмиз деб овоз кўтаришнинг ҳожати йўқ. Савдо айланмасидан кўриниб турибди аслида қандай эканлиги. Бизда ташқи савдода салдо салбий кўрсатгичга эга. Россия билан 9 миллиард доллар. Яъни биз уларга 9 миллиард доллар берамиз.
Ҳозирда беларуслар Россиядан қарз олишни сўрамаяпти, шунчаки ҳамкорлик таклиф қилмоқдалар. Шунинг учун биз қўрқмаслигимиз керак. Биз ўзаро муносабатларни ривожлантиришимиз керак. Биз янги авлодга (ўтган йилларда Россия билан муносабатларни ривожлантириш учун) қилган ишимизни давомли равишда етказишимиз керак", дейди у.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Белоруссияга ташриф буюрган АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео, Америка компаниялари Беларуснинг нефтга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиришга тайёр эканлигини айтган эди.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси