Белоруссия Россияга: “Сен бўлмасанг бошқаси”
Олам
−
01 Февраль 2020
11769Сўнгги вақтларда Белоруссия ва Россия ўртасига нефт-газ савдоси бўйича совуқчилик тушган. Бу масала юзасидан бугун Беларусь Президенти Александр Лукошенко ҳозирда мамлакатда меҳмон бўлиб турган АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан суҳбалашди.
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг айтишича, Америка компаниялари Беларуснинг нефтга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиришга тайёр.
“Қўшма Штатлар Белоруссияга ўз суверен давлатини яратишда ёрдам беришни истайди. Бизнинг энергия ишлаб чиқарувчиларимиз сизга керакли маҳсулотни рақобатбардош нархларда беришга тайёр”, дейди Помпео.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ давлат котиби Евроосиё сафарини Белоруссиядан бошлади. Помпеонинг Минскка ташрифидан мақсад "АҚШнинг суверен, мустақил, барқарор ва гуллаб-яшнаётган Беларусга содиқлигини тасдиқлашдир".
Маълумот учун, Белoруссия Россиядан арзон нархда нефть сотиб олиш тўғрисида келишувга эриша олмади. Россия нефтини Белоруссияга етказиб бериш тўхтатилди. Шундан сўнг, расмий Минск Норвегиядан нефть сотиб олишни, шунингдек, бошқа давлатлардан сотиб олиш имкониятларини излай бошлади. Шу билан бирга, Беларусь илгари нефтни фақат Россиядан сотиб оларди ва у қувур орқали етказиб берилар эди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби Майк Помпое 3 февраль куни Тошкент шаҳрида “C5+1” шаклида навбатдаги вазирлар учрашувида қатнашиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси