Арзонлашган бензин, қатл этилган К-поп мухлислари, ҳалокат ёқасига келган Айдар-Арнасой...Бугун нималар бўлди?

Таҳлил 14470
image
Бугун, 17 декабрь куни Ўзбекистон ва жаҳонда кўплаб муҳим воқеликлар содир бўлди. Ўзбекистонда бензин нархи арзонлаштирилган бир пайтда, Шимолий Кореяда К-поп мухлислари қатл этилди, фуқароларга эса кулиш тақиқланди. Шу каби қайноқ янгиликлар тафсилоти билан қуйида танишинг.

Жамият

Тошкентда рейд: Malibu ҳайдовчиси чақирган сохта ходимлар ЙПХ инспекторларига таҳдид қилди

Тошкентда “Хавфсиз пойтахт” концепцияси асосида ўтказилган рейд тадбирларидан бирида ўзини “ходим” деб таништирган шахс Йўл-патруль хизмати ходимларини ҳақоратлади.

“Тошкент” телеканалида эълон қилинган лавҳада рейд давомида Malibu автомобили ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганини кўриш мумкин. Автомобиль бошқарувидаги аёл эса ЙПХ ходимнинг сўровига жавоб бермай, телефон орқали танишларини чақирган.

Қўнғироқдан сўнг етиб келган икки киши ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб, уларга таҳдид қилишгача борган. Улар шунингдек, воқеани тасвирга олаётган операторга ҳам таҳдид қилган.

Бензин нархи арзонлаштирилди

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига тегишли автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархи 6500 сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бензин тақчиллигини олдини олиш ва унинг нархларини арзонлаштириш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Товар хомашё биржаси” АЖ ҳамкорлигида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Тошкент вилоятидан пойтахтга 8 та маҳалла ўтказилди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги 8 та маҳалла Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманига ўтказилди. Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси маълум қилди.

Хусусан, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ҳудудларда олиб борилган хатлов ишлари натижаларига кўра, Қибрай туманидан Яшнобод туманига жами 2107,4 га ер, шундан 1002,6 га қишлоқ хўжалиги ер майдони ўтказилди.

Мирзиёев ва рафиқаси Сеулдаги миллий қабристонга борди

Бугун, 17 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сеулдаги миллий қабристонга ташриф буюриб, марҳумлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.

Бу ерда Корея мустақиллиги учун курашган ҳамда урушларда ҳалок бўлган инсонлар, мамлакат ривожига катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари дафн этилган. Шу боис у табаррук қадамжо сифатида эъзозланади. Хорижий давлатлар раҳбарларининг бу ерга келиши корейс халқига ҳурмат ифодаси ҳисобланади.

Ўқувчиларнинг қишки таътил кунлари белгиланди

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади. 

III чорак 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.

Янги дизайндаги 50 минг сўмликда хатолик кетган

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жорий йилнинг 22 декабридан муомалага чиқариладиган янги дизайндаги 50 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик банкнотлар қандай бўлишини эълон қилганди. Фуқаролар янги дизайндаги 50 000 сўмлик банкнотда хатолик кетганини аниқлади.

Гап шундаки, 50 000 сўмлик банкнот намунасининг олд томонида “Ал-Ҳаким ат-Термизий” мақбараси тасвири туширилганлиги, аммо мақбара номи “Абу Исо ат-Термизий” деб ёзилган.

Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳалокат ёқасида. Сенаторлар ҳукуматга сўров юборди

Айдар-Арнасой кўллар тизимидан фойдаланишда қатор муаммоли масалалар сақланиб қолмоқда. Сўнгги йилларда сув ҳажми 37,4 млрд м3 гача пасайган ва сув таркибининг шўрланиши натижасида айрим қирғоқ бўйлари 15-50 метрга ортга чекиниб, 15–20 см гача туз қатлами ҳосил бўлган.

Шу муносабат билан кеча, 16 декабрь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида Айдар-Арнасой кўллар тизимида шўрланиш, балиқларнинг камайиб кетаётгани ва бошқа муаммоларни ҳал қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилди.

Олам

Шароф Рашидовнинг қизи вафот этди

Жорий йилнинг 14 декабрь куни таниқли олим, жамоат арбоби Светлана Шарофовна Рашидова 70 ёшида АҚШда вафот этди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги “Tashkent Retrospective” гуруҳида маълум қилинган.

Светлана Рашидова 1952 йил 1 мартда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси бош котиби Шароф Рашидов оиласида туғилган. Тошкент Давлат университетининг романо-герман факультетини тамомлаган. Москва давлат университетида чет эл адабиёти фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Тошкент давлат университетининг роман-герман факуьлтетида ишлаган.

Яқин келажакда дунёда глобал уруш юз бериши башорат қилинди 

Америкалик хавфсизлик бўйича эксперт Эндрю Мишта яқин беш йил ичида буюк давлатлар ўртасида қуролли тўқнашув бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. У ўз фикрларини “The Wall Street Journal” мақоласида баён қилган. 

Шарҳ муаллифига кўра, АҚШ ва Хитой ўртасидаги қарама-қаршилик хавфи аввалгидан анча юқори. Мақолада айтилишича, қарама-қаршилик, масалан, икки давлат ўртасида Тайванга эгалик қилиш бўйича келишмовчилик туфайли қизғин босқичга кириши мумкин. 

Миштанинг фикрича, бошқа қудратли давлатлар Америка армиясининг бундай уруш форматига тайёр эмаслиги сабабли АҚШга қарши чиқишни хоҳлайди. Шу билан бирга, Пентагонга Қуролли Кучларни модернизация қилиш учун тахминан 15 йил керак бўлади. 

G7 давлатлари инсоният учун асосий таҳдид нималигини айтди 

“Катта еттилик” мамлакатлари коронавируснинг “omicron” штамми тарқалишининг юқори тезлигини инсон саломатлиги учун энг жиддий таҳдид деб тан олди. Бу ҳақда Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида хабар берилган.  

Улар муаммога имкон қадар тезроқ ечим топиш учун давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва мавжуд маълумотларни алмашишга чақирган. 

Қўшма баёнотда эмлаш ва инфекцияни ташхислашда тенг имкониятларни таъминлаш зарурлиги қайд этилган. 

Москвада талабаларни ИШИДга жалб қилган шахс ушланди. У марказий осиёлик

Бугун, 17 декабрь куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари Москвадаги талабалар ётоқхонасида ёшларни ИШИД террорчилик ташкилоти сафига жалб қилиб келган марказий осиёликни қўлга олди. Бу ҳақда ТАСС ФХХнинг Москва ва Москва вилояти бошқармасига таяниб, хабар берди.

Шубҳали шахс Россия технология университети ётоқхонасида ушланган. У талабаларни террорчилик ва экстремистик ҳаракатларга жалб қилиш билан шуғулланган. Уни қўлга олиш бўйича махсус операция ФХХ томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Россия Миллий гвардияси билан ҳамкорликда ўтказилган.

Шимолий Кореяда кулиш тақиқланди

Шимолий кореяликларга собиқ Президент Ким Чен Ир вафотининг 10 йиллиги муносабати билан 11 кун давомида кулиш ва спиртли ичимлик ичиш тақиқланди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, ҳукумат расмийлари Шимолий Кореяда собиқ Президентнинг ўлимини хотирлаш пайтида жамоатчиликка ҳеч қандай бахт белгисини кўрсатмасликни буюрган.

Қайд этиш жоизки, Ким Чен Ир Шимолий Кореяни 1994 йилдан 2011 йилгача (вафотигача) бошқарган, сўнгра унинг ўрнига учинчи ва кенжа ўғли, ҳозирги етакчи Ким Чен Ин келган.

Шимолий Кореяда K-pop мухлислари қатл этилди

Шимолий Кореянинг етти нафар фуқароси Жанубий Кореянинг К-поп гуруҳлари клипларини томоша қилгани ва тарқатгани учун қатл этилди.Мазкур ҳолат юзасидан “Тhe New York Times” Сеулдаги TJWG ноҳукумат ҳуқуқ ташкилоти ҳисоботига таяниб маълумот берган.

Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин  К-поп мусиқасини  “корейслар онгини бузувчи”дея таъкидлаган, шунингдек у К-поп мусиқаси ва Ғарб маданиятига қарши курашиш учун ўлим жазоси берилишини айтган. Қатл этилганларнинг оилалари бу даҳшатли ҳодисани кузатишга мажбур бўлди, дейилади хабарда.

Спорт

Акбар Жўраев Жаҳон чемпионлигини қандай қўлга киритди?

Кеча, 16 декабрь куни Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг 9-кунида эркаклар ўртасида 109 кггача бўлган вазнли атлетлар ўртасида финал беллашуви ўтказилди ва унда Акбар Жўраев ғалаба қозониб, Жаҳон чемпионилигини қўлга киритди.

Кеча, 16 декабрь куни Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг 9-кунида эркаклар ўртасида 109 кггача бўлган вазнли атлетлар ўртасида финал беллашуви ўтказилди ва унда Акбар Жўраев ғалаба қозониб, Жаҳон чемпионилигини қўлга киритди.

Даст кўтариш баҳсларида ўзбекистонлик Акбар Жўраев кичик олтин медални қўлга киритди. Ушбу машқда кумуш медаль 188 кг тошни ўзига бўйсундирган арманистонлик Симон Мартиросянга насиб этди. 3-ўринни эса 185 кг натижа кўрсатган Руслан Нуриддинов эгаллади.

Проф бокс кечасида кимлар рингга кўтарилади?

Бугун, 17 декабрь куни “Matchroom Boxing” компанияси томонидан Тошкентда профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Кечанинг марказий жангида Исроил Мадримов (7-0-0) франциялик Мишель Сорога (35-2-1) қарши баҳс олиб боради. Айни пайтда Мишель Соро WBA рейтингида биринчи, Исроил Мадримов эса 2-поғонани эгаллаб турибди. Ғолиб боксчи чемпионлик жанги учун мажбурий даъвогарга айланади.

Кеча, 16 ноябрь куни ўтказилган вазн ўлчаш маросимида барча чарм қўлқоп усталари вазн меъёрни бажарди. 

Шунингдек, оқшом доирасида Шаҳрам Ғиёсов (11-0-0), Ҳасанбой Дўсматов (3-0-0), Бектемир Мелиқўзиев (7-1-1), Иқболжон Холдоров (1-0-0), Элнур Абдураимов (7-0-0) ва проф боксда дебют қилаётган Дилшодбек Рўзметов рингга кўтарилади.

Бугун, 17 декабрь куни “Matchroom Boxing” компанияси томонидан Тошкентда профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Кечанинг марказий жангида Исроил Мадримов (7-0-0) франциялик Мишель Сорога (35-2-1) қарши баҳс олиб боради. Айни пайтда Мишель Соро WBA рейтингида биринчи, Исроил Мадримов эса 2-поғонани эгаллаб турибди. Ғолиб боксчи чемпионлик жанги учун мажбурий даъвогарга айланади.

Дилшодбек Рўзметов дастлабки жангда ғалаба қозонди

Бугун, 17 декабрь куни “Matchroom Boxing” компанияси томонидан Тошкентда ташкил этилган профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда. Дастлабки жангда проф боксда дебют қилаётган Дилшодбек Рўзметов Россиялик Максим Смирновни мағлубиятга учратди. 6 раунд давом этган баҳсда барча ҳакамлар Рўзметовнинг ғалабасини қайд этишди.

Кечанинг марказий жангида Исроил Мадримов (7-0-0) франциялик Мишель Сорога (35-2-1) қарши баҳс олиб боради. Айни пайтда Мишель Соро WBA рейтингида биринчи, Исроил Мадримов эса 2-поғонани эгаллаб турибди. Ғолиб боксчи чемпионлик жанги учун мажбурий даъвогарга айланади.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 190
Рейтинг: 2.9
t
×