Бензин нархи арзонлаштирилди

Жамият 20837
image

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига тегишли автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархи 6500 сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бензин тақчиллигини олдини олиш ва унинг нархларини арзонлаштириш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Товар хомашё биржаси” АЖ ҳамкорлигида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Натижада “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда бугун, 17 декабрь кунидан бошлаб АИ-80 маркадаги бензин 6890 сўмдан арзонлаштирилиб, ҳар бир литри учун 6500 сўм нархда сотувга чиқарилди.

Республика ҳудудидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча АЁҚШларда бензин шу белгиланган нархда сотилиши таъминланади.

Аввалроқ “Ўзбекнефтгаз”га тегишли АЁҚШларда АИ-80 маркали бензин нархи 6 890 сўм этиб белгиланганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1203
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×