Шимолий Кореяда кулиш тақиқланди
Олам
−
17 Декабрь 2021
22079Шимолий кореяликларга собиқ Президент Ким Чен Ир вафотининг 10 йиллиги муносабати билан 11 кун давомида кулиш ва спиртли ичимлик ичиш тақиқланди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, ҳукумат расмийлари Шимолий Кореяда собиқ Президентнинг ўлимини хотирлаш пайтида жамоатчиликка ҳеч қандай бахт белгисини кўрсатмасликни буюрган.
Қайд этиш жоизки, Ким Чен Ир Шимолий Кореяни 1994 йилдан 2011 йилгача (вафотигача) бошқарган, сўнгра унинг ўрнига учинчи ва кенжа ўғли, ҳозирги етакчи Ким Чен Ин келган.
Эндиликда, унинг ўлимидан ўн йил ўтиб, шимолий кореяликлар 11 кунлик мотам эълон қилишга мажбур бўлиб, уларга кулиш ва спиртли ичимликлар ичиш тақиқланган.
Манбанинг қўшимча қилишича, шимолий кореяликларга 17 декабрь Ким Чен Ир вафотининг 10 йиллиги муносабати билан озиқ-овқат харид қилиш ҳам тақиқланган.
“Ўтмишда мотам пайтида маст ҳолда ушланган кўплаб одамлар ҳибсга олиниб, мафкуравий жиноятчилар сифатида қаралган. Уларни олиб кетишган ва уларни бошқа ҳеч қачон кўрмаганмиз”, дейди фуқаролардан бири.
Маълум қилинишича, мотам пайтида фуқароларнинг оила аъзоларидан бири вафот этган тақдирда ҳам баланд овозда йиғлашга рухсат берилмайди. Фақатгина мотам тугаганидан кейин жасадни олиб чиқиш мумкин. Одамлар мотам тутсалар, ўзларининг туғилган кунларини ҳам нишонлай олмайдилар.
Маълумот учун, Ким Чен Ир 2011 йилнинг 17 декабрида 69 ёшида юрак хуружидан вафот этган. Мамлакатни 17 йил давомида шафқатсиз ва репрессив диктатура остида бошқарган.
Ким Чен Ир учун йиллик мотам одатда 10 кунни ташкил қилади, аммо бу йил унинг вафотининг ўн йиллигини нишонлаш учун мотам 11 кунга чўзилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь