Қозоғистонда умуммиллий мотам эълон қилинди

World

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Манғистау вилоятида ўтказилган машғулотлар чоғида ҳарбий хизматчиларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан мамлакатда умуммиллий мотам эълон қилди. Бу ҳақда Оқўрда хабар берди.

Қайд этилишича, Қозоғистон раҳбарининг фармойиши билан Манғистау вилоятида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳарбий хизматчиларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан 2026 йил 25 сентябрь куни Қозоғистон Республикасида умуммиллий мотам эълон қилинган. 

Манғистаудаги фожиа

Бугун, 24 сентябрь куни Манғистау вилоятида Қозоғистон Қуролли кучлари Ҳарбий-деңгиз кучлари томонидан ўқув-жанговар топшириқни бажариш вақтида Каспий денгизи соҳилида метеорологик шароитнинг кескин ёмонлашиши ва шамолнинг кучайиши сабабли ҳарбий хизматчиларни денгизга оқизиб кетган.

Мудофаа вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, денгизга 19 нафар ҳарбий хизматчи оқиб кетган. Ҳозирги вақтда 9 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлгани қайд этилган. Бош прокуратура Оқтов гарнизонидаги машғулотлар чоғида ҳарбий хизматчиларнинг ҳалок бўлиши факти бўйича жиноят иши қўзғатилгани ва тергов олиб борилаётганини маълум қилган. Ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлганидан сўнг ҳукумат комиссияси тузилган, вожиа жойига Бош вазир ўринбосари Қанат Бозумбаев юборилган.

Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Манғистау вилоятида ҳарбий хизматчиларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган ва фожиани тергов қилиш бўйича топшириқлар берган. Оқтовда Шаҳар куни муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган байрам тадбирлари бекор қилинган. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends