Тўқаев ўзбекистонлик боксчига фуқаролик берди

Спорт

−

visibility2370 timer1 дақиқа

image

Ўзбекистонлик боксчи Саят Илёсовнинг мураббийи Ердос Жанабергенов шогирди Қозоғистон Республикаси фуқаролигини олгани ва энди халқаро майдонда мамлакат шарафини тўлақонли ҳимоя қила олишини маълум қилди. Бу ҳақда журналист Аслан Каженовга таяниб, “Sports.kz” хабар берди.

“Президентимиз фармонни имзолагани ҳақидаги хушхабарни эшитдик. Шу заҳоти миграция полициясига бориб, унинг барча ҳужжатларини топширдик. Шу муносабат билан хориждан келган ватандошларимиз – қондошларимизга, биродарларимизга шундай катта кўмак кўрсатиб, ҳаммасини тезкор расмийлаштириб берган барчага миннатдорлик билдираман. Ўйлайманки, Саятга қараб, юртимизга яна кўплаб кучли қозоқ биродарларимиз келиб, мамлакатимиз номидан рингга чиқишади”, дейди Ердос Жанабергенов.

Маълумот учун, Илёсов Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бронза медали соҳиби (2022), қитъа биринчилиги кумуш медали совриндори (2023), 22 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё чемпиони (2025) ҳамда IBA жаҳон чемпионати (2025) иштирокчиси бўлган. 

У тарихий ватани шарафини ҳимоя қилиш мақсадида январь ойи охирида Қозоғистонга кўчиб ўтган, бироқ фуқароликни расмийлаштиришда муаммоларга дуч келган. Ҳужжати йўқлиги сабабли Илёсов ноябрь ойида бутун давр мобайнида тайёргарлик кўрган Қозоғистон чемпионатини ўтказиб юборган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг