Проф бокс кечасида кимлар рингга кўтарилади?

Спорт

image

Бугун, 17 декабрь куни “Matchroom Boxing” компанияси томонидан Тошкентда профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Кечанинг марказий жангида Исроил Мадримов (7-0-0) франциялик Мишель Сорога (35-2-1) қарши баҳс олиб боради. Айни пайтда Мишель Соро WBA рейтингида биринчи, Исроил Мадримов эса 2-поғонани эгаллаб турибди. Ғолиб боксчи чемпионлик жанги учун мажбурий даъвогарга айланади.

Кеча, 16 ноябрь куни ўтказилган вазн ўлчаш маросимида барча чарм қўлқоп усталари вазн меъёрни бажарди. 

Шунингдек, оқшом доирасида Шаҳрам Ғиёсов (11-0-0), Ҳасанбой Дўсматов (3-0-0), Бектемир Мелиқўзиев (7-1-1), Иқболжон Холдоров (1-0-0), Элнур Абдураимов (7-0-0) ва проф боксда дебют қилаётган Дилшодбек Рўзметов рингга кўтарилади.

Исроил Мадримов – Мишел Соро (35-2-1 24 КО)
Шаҳрам Ғиёсов – Кристиан Кориа (29-8-2, 13 КО)
Ҳасанбой Дўсматов – Ҳосе Ривас (18-12-4, 10 КО)
Бектемир Мелиқўзиев – Сергей Екимов (18-3, 9 КО)
Иқболжон Холдaров – Димитрий Милиуша (9-5-1, 4 КО) 
Элнур Абдураимов – Жон Гемино (22-12-1, 12 КО) 
Дилшод Рўзметов – Максим Смирнов (8-10-3, 4 KO)

Эслатиб ўтамиз, Ғиёсовнинг рақиби Кориа 39 ёшда, Мелиқўзиев эса илк бор Тошкентда жанг қилади, Холдоров Шоҳжаҳон Эргашевнинг собиқ рақибига қарши рингга кўтарилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов Бокс Бектемир Мелиқўзиев Ҳасанбой Дўсматов Проф бокс Шахрам Ғиёсов

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг