Москвада талабаларни ИШИДга жалб қилган шахс ушланди. У марказий осиёлик

Олам 5348
image
-

Бугун, 17 декабрь куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари Москвадаги талабалар ётоқхонасида ёшларни ИШИД террорчилик ташкилоти сафига жалб қилиб келган марказий осиёликни қўлга олди. Бу ҳақда ТАСС ФХХнинг Москва ва Москва вилояти бошқармасига таяниб, хабар берди.

Шубҳали шахс Россия технология университети ётоқхонасида ушланган. У талабаларни террорчилик ва экстремистик ҳаракатларга жалб қилиш билан шуғулланган. Уни қўлга олиш бўйича махсус операция ФХХ томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Россия Миллий гвардияси билан ҳамкорликда ўтказилган.

Гумонланувчи Россия технология университети талабаси бўлиб, Марказий Осиё давлатидан ўқиш учун Москвага келган. Талабалар орасида у ИШИД террорчилари фаолиятини оқлаб, уларнинг тарғиботи билан шуғулланган, интернетда уларнинг мафкураси ҳақидаги материалларни тарқатган. Ҳибсга олинган шахс талабаларни Ироқ ва Сурияда халифалик ўрнатиш учун қуролли кураш олиб боришга чақирган.

 

Шаҳло Орзиева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 158
Рейтинг: 3
t
×