Тошкентда рейд: Malibu ҳайдовчиси чақирган сохта ходимлар ЙПХ инспекторларига таҳдид қилди
Жамият
−
17 Декабрь 2021
21103Тошкентда “Хавфсиз пойтахт” концепцияси асосида ўтказилган рейд тадбирларидан бирида ўзини “ходим” деб таништирган шахс Йўл-патруль хизмати ходимларини ҳақоратлади.
“Тошкент” телеканалида эълон қилинган лавҳада рейд давомида Malibu автомобили ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганини кўриш мумкин. Автомобиль бошқарувидаги аёл эса ЙПХ ходимнинг сўровига жавоб бермай, телефон орқали танишларини чақирган.
Қўнғироқдан сўнг етиб келган икки киши ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб, уларга таҳдид қилишгача борган. Улар шунингдек, воқеани тасвирга олаётган операторга ҳам таҳдид қилган.
“Ёп камерангни. Ёп, деяпман. Ҳозир камерангни синдириб ташлайман-да, қўлингга минг доллар бераман. Янгисини оласан. Тасвирга олма, ходимман”, деган улардан бири.
Бироқ ёрдамчи кучлар етиб келгач, улар ҳеч қандай ходим эмаслиги ойдинлашган. Ҳайдовчига чора кўрилиб, автомобиль жарима майдонига жойлаштирилган.
LiveБарчаси