Акбар Жўраев Жаҳон чемпионлигини қандай қўлга киритди? (фотогалерея)

Спорт

2

Кеча, 16 декабрь куни Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг 9-кунида эркаклар ўртасида 109 кггача бўлган вазнли атлетлар ўртасида финал беллашуви ўтказилди ва унда Акбар Жўраев ғалаба қозониб, Жаҳон чемпионилигини қўлга киритди.

Даст кўтариш баҳсларида ўзбекистонлик Акбар Жўраев кичик олтин медални қўлга киритди. Ушбу машқда кумуш медаль 188 кг тошни ўзига бўйсундирган арманистонлик Симон Мартиросянга насиб этди. 3-ўринни эса 185 кг натижа кўрсатган Руслан Нуриддинов эгаллади.

Акбар Жўраев 196 кг натижа билан энг яқин таъқибчисини 8 килограмм ортда қолдирди.

Силтаб кўтариш баҳсларида ҳам Жўраев энг яхши натижани қайд этди (238 кг). 236 кг натижа кўрсатган Нуриддинов кумуш медални қўлга киритган бўлса, Мартиросян (216 кг) 3-ўринга сазовор бўлди. 

Шу тариқа умумий ҳисобда 433 кг тошни ўзига бўйсундирган Жўраев Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. У жорий йил авнуст ойида Токио Олимпиадасида ҳам олтин медалга сазовор бўлган эди. Кумуш медал Нуриддиновга, бронза эса Мартиросянга насиб этди.

Эркаклар: 109 кг.

1. Акбар Жўраев – 433 кг (196+238 кг);
2. Руслан Нуриддинов – 421 кг (185+236 кг;
3. Симон Мартиросян – 416 кг (188+228 кг). 

Эслатиб ўтамиз, Нуриддинов Рио-2016, Жўраев эса Токио-2020 Олимпиадасида Мартиросянни ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлган эди.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Оғир атлетика Руслан Нуриддинов Акбар Жўраев

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг