Яқин келажакда дунёда глобал уруш юз бериши башорат қилинди
Олам
−
17 Декабрь 2021
21920Америкалик хавфсизлик бўйича эксперт Эндрю Мишта яқин беш йил ичида буюк давлатлар ўртасида қуролли тўқнашув бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. У ўз фикрларини “The Wall Street Journal” мақоласида баён қилган.
Шарҳ муаллифига кўра, АҚШ ва Хитой ўртасидаги қарама-қаршилик хавфи аввалгидан анча юқори. Мақолада айтилишича, қарама-қаршилик, масалан, икки давлат ўртасида Тайванга эгалик қилиш бўйича келишмовчилик туфайли қизғин босқичга кириши мумкин.
Миштанинг фикрича, бошқа қудратли давлатлар Америка армиясининг бундай уруш форматига тайёр эмаслиги сабабли АҚШга қарши чиқишни хоҳлайди. Шу билан бирга, Пентагонга Қуролли Кучларни модернизация қилиш учун тахминан 15 йил керак бўлади.
Қолаверса, муаллифга кўра, бугунги кунда Ғарб Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан миграция тўлқинлари, коронавирус эпидемияси ва “маданий инқилоб” туфайли оғир аҳволда.
Мутахассиснинг фикрича, бу омилларнинг барчаси АҚШни сезиларли даражада заифлаштирган.
“Бу Вашингтонни подиумдан улоқтирмоқчи бўлган давлатлар учун имконият ойнасини беради”, деган Мишта.
Аввалроқ, Хитой АҚШни унинг санкцияларига жиддий жавоб бериш билан огоҳлантирганди.
LiveБарчаси