Шимолий Кореяда K-pop мухлислари қатл этилди

Олам

image

Шимолий Кореянинг етти нафар фуқароси Жанубий Кореянинг К-поп гуруҳлари клипларини томоша қилгани ва тарқатгани учун қатл этилди.Мазкур ҳолат юзасидан “Тhe New York Times” Сеулдаги TJWG ноҳукумат ҳуқуқ ташкилоти ҳисоботига таяниб маълумот берган.

Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин  К-поп мусиқасини  “корейслар онгини бузувчи”дея таъкидлаган, шунингдек у К-поп мусиқаси ва Ғарб маданиятига қарши курашиш учун ўлим жазоси берилишини айтган. Қатл этилганларнинг оилалари бу даҳшатли ҳодисани кузатишга мажбур бўлди, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, қатл аҳолини қўрқитиш мақсадида оммавий равишда амалга оширилгани маълум бўлди. Ҳукмни учта аскар бажарган, улар айбланувчига жами 9 марта ўқ узган.

Маълумот учун, К-поп инглиз ва корейс попининг қоришмаси — Жанубий Кореяда пайдо бўлган ва ғарбий электропоп, хип-хоп, рақс мусиқаси ва замонавий элементларни ўз ичига олган мусиқий жанр ҳисобланади.

Мунира Турсунова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1980

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг