Тошкент вилоятидан пойтахтга 8 та маҳалла ўтказилди
Жамият
−
17 Декабрь 2021
16875Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги 8 та маҳалла Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманига ўтказилди. Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси маълум қилди.
Хусусан, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ҳудудларда олиб борилган хатлов ишлари натижаларига кўра, Қибрай туманидан Яшнобод туманига жами 2107,4 га ер, шундан 1002,6 га қишлоқ хўжалиги ер майдони ўтказилди.
Бунда қуйидаги ижтимоий объектлар ҳам Яшнободга ўтказилди:
- Маҳаллалар – 8 та;
- Нотурар жойлар – 195 та;
- Турар жойлар – 5091 та;
- Мактаблар – 3 та;
- Мактабгача таълим муассасалари – 1 та;
- Диний муассасалар – 2 та;
- Қабристонлар – 2 та;
- Тиббий муассасалар 1 та.
Қибрай туманидан Яшнобод туманига ўтаётган аҳолининг доимий яшаш манзили Тошкент шаҳри Яшнобод тумани этиб белгиланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь