Ангрен ва Намангандаги фожиа, тенглаштирилган стипендия, Раҳмоновнинг сўконғичлигига “анақа”ли изоҳ ва бошқа хабарлар

Жамият

image

10 сентябрь санаси ҳам охирлаб қолди. Қуйида бугун Ўзбекистон ва халқаро майдонда юз берган муҳим хабарларга тўхталиб ўтамиз.

Қозоғистонда тошбўрон қилинган юк машиналари бўйича расмий маълумот берилди

Аввалроқ, Ўзбекистондан Россияга кетаётган юк машиналари Қозоғистоннинг Атирау вилоятида номаълум шахслар томонидан тошбўрон қилингани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги раҳбарияти вазиятни назоратга олиш ва рўй берган ҳолатга ойдинлик киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Оқтов шаҳридаги Бош консули билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Чилонзорда ИИББ ходими ва фуқаро ўртасида нима бўлганди?

Ижтимоий тармоқларда “Flavio Briattore” таҳаллусли фойдаланувчи ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилган ва ҳужжат бўлмаганлиги сабабли уни ички ишлар органлари таянч пунктига йўл олишни талаб қилган профилактика инспекторининг ҳаракатларидан норозилик билдирган ҳолда эълон қолдирди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, профилактика катта инспектори майор К. Қориев бўлиб ўтган воқеани қуйидагича изоҳлади.

Диққат! Тошкентда совуқ сув ўчирилади (рўйхат)

Сув қувурлари ва водопровод тармоқларида таъмирлаш-профилактика ишларини амалга ошириш ва 2019 йил куз-қиш даврига тайёргарлик кўриш муносабати билан водопровод тармоқларида совуқ сув бўлмайди ва босим пасаяди. Совуқ сув ўчирилиши жадвали билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Поезд вагонидан ўзбекистонлик эркак жасади топилди

Россиянинг Астрахан вилоятида йўловчи поездидан 52 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Тергов маълумотига кўра, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Астрахан вилоятининг Оқсарой станциясида йўловчи “Тошкент-Волгоград” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поездидан 1967 йилда йилда туғилган ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди. Унинг танасида куч билан ўлдириш аломатлари аниқланмаган.

Депутат собиқ авиабаза ҳудудида қиморхона очишни таклиф қилди

Қирғизистон Парламенти (Жогорку Кенеш) депутати Дастан Бекешев республиканинг солиқларини тўлдириш учун AҚШнинг собиқ “Манас” авиабазаси ҳудудида чет элликлар учун казино очишни таклиф қилди.

Пахта ҳосилини териш учун нархлар белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Қарорга кўра:

•    машинада терилган 1 т пахта учун – 600 000 сўм хизмат ҳақи;

•    қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда –  800 сўмдан, иккинчи теримда – 1200 сўмдан;

•    мавсум мобайнида терим отряди раҳбарларига ҳар ойда 2 млн сўмдан, терим марказлари раҳбарларига 3 млн сўмдан меҳнат ҳақи тўланади.

Ангрендаги мудҳиш ЙТҲ жабрланувчиларининг аҳволи маълум бўлди

Аввалроқ, бугун, 10 сентябрь куни соат 04:00ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидаги автомобиль йўли ва темир йўл кесишмасида автотранспорт воситалари ҳамда юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

ЙТҲда 5 нафар фуқародан 2 нафари Н.А. ва А.Х. воқеа жойида вафот этганди. Қолган жароҳат олган 3 нафар фуқаро ҳамда “САМС” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб борилганди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазрлиги мазкур ЙТҲда жабрланганлар зудлик билан тиббий текширувлардан ўтказилиб, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилганини маълум қилди.

Пахтага сафарбарлик эълон қилинган, ҳарбийлар ҳам далада

8-9 сентябрь кунлари Туркманистоннинг  Мари вилоятидан Aхал вилоятига пахта теримига бир ярим мингга яқин ҳарбий хизматчи юборилди. Шу кунларда Мари-Aшхобод йўловчи поездлари учун чипталар сотилмади. Туркманистонда 1 сентябрдан Aшхабод ва унинг атрофидаги қисмларнинг ҳарбий хизматчилари пахта далаларига жўнатилган. Мари вилоятидан коммунал хизмат ходимлари, шу жумладан ҳайдовчилар ҳам пахта йиғим-терими учун Aхал вилоятига бориши ҳақида огоҳлантирилган.

Расман: Ўзбекистон нотариат тизимида инқилобий ўзгаришлар юз беради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Энди бюджетда ўқиётган талаба 3 баҳо олса, стипендиядан маҳрум этилади

Ўзбекистонда 2019/2020 ўқув йилидан олий таълим соҳасида жорий қилинган янги ўзгаришларга кўра, давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларнинг семестр якунидаги рейтинг баҳоларининг умумий ҳисоби 3 баҳони ташкил қилса, улар кейин семестрда стипендиядан маҳрум этилади.

“Реал” шов-шувли трансферга қўл урмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби вакиллари "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк агенти билан учрашганлар. Мадрид клуби 28 ёшли голландияликка шартнома таклиф қилган.

Намангандаги туғруқхонада мудҳиш жиноят содир этилди. Чақалоқлар вафот этди

Наманганлик 23 яшар аёл мудҳиш жиноятга қўл урди. У ўзи дунёга келтирган чақалоқни ва туқруқхонадаги бошқа аёлнинг чақалоғини бинонинг иккинчи қавати деразасидан улоқтирган. Натижада чақалоқлар оғир тан жароҳати олиб, вафот этган. 

Шавкат Мирзиёев биринчи Президент мактабига борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 10 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Президент мактабига ташриф буюрди. Президент Шавкат Мирзиёев мактабда яратилган шароитлар билан танишди, ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев Президент мактаби фахрий меҳмонлари китобига дастхат қолдирди

"Толибон" жангарилари Тожикистон чегарасига яқин келди

Aфғонистонда Толибон жангарилари Тожикистон билан чегарага яқин бўлган Тоҳар вилоятининг шимолий-шарқида жойлашган Янги қалъа округини эгаллаб олди. Ҳижрийнинг фикрича, тўқнашувлар ҳали ҳам давом этмоқда ва хавфсизлик кучлари тинч аҳоли қурбон бўлишининг тўхтатиши шарт. Шунда толибоннинг минтақага чуқур кириб боришини олдини олиш учун орқага чекиниши керак бўлади. 

“Ўткир савол беряпсиз, лекин...” – МБ раиси ўринбосари Раҳмоновнинг сўконғичлигига “анақа”ларга тўла изоҳ берди

Жорий йилнинг 28 август куни Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмоновнинг туманда жойлашган банк раҳбарлари билан ўтказган йиғилишда стол уриб мажлис иштирокчиларини сўккани, уларни тинимсиз ҳақоратлаб, ишдан бўшатиш, аризасини олиш билан қўрқитгани ҳақида таҳлилий мақола эълон қилган эдик. Ушбу мақолага исбот ўлароқ аудиоёзув тақдим этилган эди.

Бугун, 10 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган йиғилишда QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова Марказий банк раиси ўринбосари Ориф Бўтаевга мазкур масала бўйича юзланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг