Пахтага сафарбарлик эълон қилинган, ҳарбийлар ҳам далада
Олам
−
10 Сентябрь 2019
107408-9 сентябрь кунлари Туркманистоннинг Мари вилоятидан Aхал вилоятига пахта теримига бир ярим мингга яқин ҳарбий хизматчи юборилди. Шу кунларда Мари-Aшхобод йўловчи поездлари учун чипталар сотилмаяпти, дея хабар беради “Хроника Туркменистана”.
Туркманистонда 1 сентябрдан Aшхабод ва унинг атрофидаги қисмларнинг ҳарбий хизматчилари пахта далаларига жўнатилган. Мари вилоятидан коммунал хизмат ходимлари, шу жумладан ҳайдовчилар ҳам пахта йиғим-терими учун Aхал вилоятига бориши ҳақида огоҳлантирилган. Бу йил Мари вилоятининг далаларида пахтанинг катта қисми зарарланган. Aхал вилоятида ҳам пахта ҳосили яхши эмас.
Бюджет муассасалари ходимларининг таъкидлашича, улар кунига 1-2 килограмм "оқ олтин" йиғиб олмоқда. Хусусан, Ёлотен туманида пахта ҳали тўлиқ очилмаган. Кўпгина майдонларда барглар жигарранг бўлиб, бу кўплаб зараркунандалар мавжудлигидан далолат беради. Бюджет ташкилотлари ходимлари пахта теримига бошқа одамни юбориши мумкин. Ёлланма ишчининг нархи кунига 20 манат.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15