Расман: Ўзбекистон нотариат тизимида инқилобий ўзгаришлар юз беради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. 

Фармонда нималар назарда тутилган? 

Биринчидан, 2020 йил 1 январдан хусусий нотариал идоралар ташкил этилади. Бу ўзгариш аҳолининг нотариал идорада навбат кутиб қолиши ва идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олади.

Нотариал палата ташкил этилади ва унга барча нотариуслар аъзо бўлади.

Иккинчидан, мол-мулклар билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда ҳам бир қатор талаблар бекор қилинади. 

Хусусан, келаётган йилнинг 1 январидан эътиборан қурилиши тугалланмаган уй-жойларни сотишда ҳокимликларнинг рухсати, васийликдаги шахс номидан турар жойни ижарага (арендага) беришда васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги талаб этилмайди. 

Учинчидан, бир қатор нотариал ҳаракатларни мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда.

Хусусан, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинади. 

2020 йил 1 январдан бошлаб корхонани ижарага, текин фойдаланишга бериш, бирламчи бозорда мол-мулкни лизингга бериш ва гаров (ипотека) шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент фармони Нотариус

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг