Ангрендаги мудҳиш ЙТҲ жабрланувчиларининг аҳволи маълум бўлди

Жамият

image

Аввалроқ, бугун, 10 сентябрь куни соат 04:00ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидаги автомобиль йўли ва темир йўл кесишмасида автотранспорт воситалари ҳамда юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

ЙТҲда 5 нафар фуқародан 2 нафари Н.А. ва А.Х. воқеа жойида вафот этганди. Қолган жароҳат олган 3 нафар фуқаро ҳамда “САМС” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб борилганди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазрлиги мазкур ЙТҲда жабрланганлар зудлик билан тиббий текширувлардан ўтказилиб, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилганини маълум қилди.

Вазирлик Матбуот хизматининг маълум қилишича, жароҳатланганганлар: 22 ёшли Ф.Ю. “Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, юз юмшоқ тўқима жароҳати ҳамда кўкрак қафаси юмшоқ тўқима жароҳати”, 24 ёшли А.Н. “Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, юз юмшоқ тўқима жароҳати, кўкрак қафаси юмшоқ тўқима жароҳати”, 30 ёшли А.Н. “Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, чап кўз юмшоқ тўқима жароҳати, ўнг тизза ёпиқ жароҳати. ўнг оёқ учинчи бармоқнинг чиқиши, кўкрак қафаси юмшоқ тўқима жароҳати”, 51 ёшли Х.М.эса “Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши,пастки жағнинг ёпиқ синиши, юзнинг ўнг соҳаси ва пешона соҳасининг лат ейиши, юқори лаб лат ейиши ва йиртилиши” ташхислари билан Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимида даво муолажалари оляпти.

Уларнинг аҳволи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан доимий назоратга олинган. Вазирлик томонидан сафарбар қилинган малакали мутахассислар жараҳатланганлар ҳаёти учун курашмоқда. Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ССВ Ангрен

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг