Ангренда юк машинаси юк поезди билан тўқнашди. Қурбонлар бор

Жамият 2338
image

Бугун, 10 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида автотранспорт воситалари ва юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат 04:00 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўли 173 кмнинг “Облиқ” темир йўл станциясидан Олмалиқ КМКнинг Кон бошқармасига қарашли “Ангрен Олтин саралаш фабрикаси”га олиб борувчи темир йўл шохобчасининг (подъездной путь) кесишмасида юз берди.

“Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган CAMC русумли юк машинаси Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтувчи  А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 173 кмда хайдаб кетаётиб, юк вагонларни тортиб кетаётган тепловознинг 8-вагонига урилган. Натижада вагонларнинг 2 таси изидан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда турган Damas русумли автомобилини босиб қолган.

Натижада, Damas автомобилда бўлган 5 нафар фуқародан 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 3 нафари тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Шунингдек, CAMC русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ҳам тан жароҳати билан ушбу шифохонага ётқизилган. 

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 71
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×