Ўзбекистондан чиққан юк машиналари Қозоғистонда тошбўрон қилинди (видео)

Жамият 6877

Ўзбекистондан йўлга чиқиб, Россиянинг Астрахан вилоятига кетаётган юк машиналари Қозоғистоннинг Атирау вилотида номаълум шахслар томонидан тошбўрон қилинди. Бу ҳақда Facebook’даги “ОCА” гуруҳида фойдаланувчи Нурилло Нуриддинов хабар берди. 

Нурилло Нуриддиновнинг сўзларига кўра, воқеа жорий йилнинг 7 сентябрь куни, оғирлик назорати постидан тахминан 5 километр узоқликда содир бўлган. 

Тошбўрондан кейин олинган видеода юк машиналарига жиддий зарар етгани ва олд ойналари дарз кетгани акс этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 174
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×