Энди бюджетда ўқиётган талаба 3 баҳо олса, стипендиядан маҳрум этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда 2019/2020 ўқув йилидан олий таълим соҳасида жорий қилинган янги ўзгаришларга кўра, давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларнинг семестр якунидаги рейтинг баҳоларининг умумий ҳисоби 3 баҳони ташкил қилса, улар кейин семестрда стипендиядан маҳрум этилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган Матбуот анжуманидан QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова хабар қилмоқда. 

“Бюджет асосида ўқийдиган талабаларнинг ўзлаштириши рейтинг ҳисобида умумий кўрсаткичи 30 фоиздан паст бўлса, кейинги семетрдан стипендия олишдан маҳрум бўлади”, Олий таълим вазирлиги вакили Мақсуд Ҳамроев. 

Маълумки, куни кеча Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасаларида талабаларга стипендия тўлаш тартиби ўзгарди.

Ўзгаришларга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланди.

Давлат гранти асосида ўқувчи талабаларга стипендия табақаланган коеффициентларни қўллаган ҳолда талабаларнинг рейтингига боғлиқ равишда тайинланади.

Маълумот учун, олий таълим муассасаларида 2001 йил 1 сентябрдан бошлаб талабаларнинг рейтингига боғлиқ ҳолда табақаланган коеффициентларни қўллаш билан стипендияларнинг базавий миқдорларлари белгиланган: 

•    рейтинг бўйича энг юқори баллар (86-100 фоиз) - 1,0;

•    рейтинг бўйича юқори баллар (71-85 фоиз) - 0,75;

•    рейтинг бўйича ўртача баллар (55-70 фоиз) - 0,5.


Мақола муаллифи

Теглар

Стипендия

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг