Поезд вагонидан ўзбекистонлик эркак жасади топилди
Олам
−
10 Сентябрь 2019 8402 1 дақиқа
Россиянинг Астрахан вилоятида йўловчи поездидан 52 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Жанубий транспорт тергов бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Тергов маълумотига кўра, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Астрахан вилоятининг Оқсарой станциясида йўловчи “Тошкент-Волгоград” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поездидан 1967 йилда йилда туғилган ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди. Унинг танасида куч билан ўлдириш аломатлари аниқланмаган.
Айни вақтда воқеа жойида текширув ўтказилиб, гувоҳлар сўроқ қилинган. Ҳолат бўйича суриштирув ўтказиляпти.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь