АҚШдаги оммавий отишмада камида 22 киши ҳалок бўлди

Олам

image

АҚШнинг Мэн штатидаги Льюистон шаҳарчасида отишма содир бўлди, оқибатда камида 22 киши ҳалок бўлди, 50-60 киши яраланди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, жиноятчи шаҳарнинг учта жойида – Schemengees бари, Sparetime Recreation боулинг зали ва Walmart дўконида одамларга қарата автомат милтиқдан ўқ узган.

Шаҳар шифохонаси журналистларга жабрланганларнинг аниқ сонини ҳозирча айтиб бера олмаслигини билдирган.

Қотил ҳозир қочиб кетган. Андроскоггин округи шериф идораси Facebook ижтимоий тармоғида отишма содир этганликда гумон қилинаётган шахснинг милтиқ тутган суратини жойлаштирди. Маҳаллий ҳокимият аҳолини уйда қолишга чақирди. CNN хабарига кўра, вазият ҳақида АҚШ Президенти Жо Байденга хабар берилган.

Жо Байден Мэн губернатори Жанет Миллс, сенаторлар Ангус Кинг ва Сьюзан Коллинз ҳамда конгрессмен Жаред Голден билан телефон орқали суҳбатда Льюистондаги отишма бўйича федерал ёрдам таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри яқинида содир бўлган оммавий отишмада камида 10 киши ҳалок бўлганди. Февралда эса Мичиган университетида қуролланган шахс томонидан уч киши ўлдирилган ва беш киши жароҳатланганди. Март ойида Нэшвилл шаҳридаги бошланғич мактабда фожиали отишма бўлди. Оқибатда 9 ёшли уч нафар ўқувчи ва уч нафар мактаб ходими ҳалок бўлди. Июнда Amazon компаниясининг ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган 37 ёшли Тожикистон фуқароси отиб ўлдирилди. Июль ойида Балтимор шаҳрида жойлашган мавзелардан биридаги отишмада  2 киши ҳалок бўлди, 28 киши яраланди. Августда Флорида штатидаги савдо марказида юз берган отишмада тўрт киши ҳалок бўлди.  Кеча, 3 октябрь куни Таиланддаги савдо марказида 14 ёшли бола отишма содир этди, оқибатда камида уч киши ўлди, яна етти киши яраланди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ отишма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг