Балтиморда юз берган отишмада 28 киши яраланди

Олам

image

Америка Қўшма Штатларининг Балтимор шаҳрида жойлашган мавзелардан бирида отишма содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар берди. 

Аниқланишича, отишма оқибатида 2 киши ҳалок бўлиб, 28 киши яраланган. Оммавий ахборот воситаларининг қайд этишича, ҳодиса бутун Қўшма Штатлар бўйлаб мамлакат Мустақиллик кунини нишонлаш арафасида ўтказилган оммавий тантаналар фонида юз берган.

Балтимор полицияси комиссари Ричард Уорлининг сўзларига кўра, жиноят содир бўлган жой анча кенг бўлган, аммо полиция ва терговчилар қуролли шахсларни қидирмоқда.

Балтимордаги отишма гувоҳларидан бирининг айтишича, тантаналар пайтида одамлар ўқ овозини пиротехника воситаларини овози деб ўйлашган ва шу сабабли улар ҳақиқий отишмага дарҳол эътибор беришмаган.

“Бу яна бир бор кўчаларимиздаги ноқонуний қуролларнинг энг юқори даражасига қарши курашиш зарурлигини таъкидлайди”, дейди Балтимор мери Брэндон Скотт.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ отишма Балтимор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made