АҚШда Тожикистон фуқароси отиб ўлдирилди
Олам
−
17 Июнь 2023
15227АҚШда Амазон компаниясининг ҳайдовчи бўлиб ишлаган 37 ёшли Тожикистон фуқароси отиб ўлдирилди. Бу ҳақда “Реcорднет” хабар берди.
Манбага кўра, юк машинасини бошқариб кетаётган тожикистонлик И.Ч. номаълум шахслар томонидан ўққа тутилган. Оқибатда машина бошқаруви издан чиқиб йўл четидаги деворга урилган.
Шундан сўнг, ҳайдовчи гувоҳлар томонидан зудлик билан воқеа содир бўлган жой яқинидаги шифохонага олиб борилган. Бироқ И.Ч. олган тан жароҳатлари туфайли ўша ерда вафот этган.
“И.Ч.нинг вафот этгани ҳақидаги хабарни эшитиб қаттиқ хафа бўлдик. Биз унинг оиласига чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, дейди Амазон вакили Алиса Керролл.
Шунингдек, ҳозирда ким ўқ узгани ва отишма сабаблари ҳақида маълумот йўқлиги ва тергов жараёнлари давом эттирилаётгани маълум қилинган.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь