14 яшар бола савдо марказида отишма содир этди. Қурбонлар бор

Олам

image

Таиланд полициясига Бангкокдаги Сиам Парагон савдо марказида отишма бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Камида уч киши ҳалок бўлди, яна етти киши яраланди.

“Reuters” агентлиги фавқулодда хизматларга таяниб берган маълумотларга кўра, отишма содир этган шахс 14 ёшда бўлган. Полиция отишмани амалга оширган шахсни қаршиликсиз ҳибсга олганини маълум қилди. 

“Thai PBS” телеканалининг билдиришича, бинода бир нечта отишмалар эшитилган ва воқеанинг маҳаллий вақт билан соат 16:20 да содир бўлган. 

“Khaosod” газетасининг хабар беришича, бош вазир Сеттха Тхависин воқеа жойига йўл олган. 

Нашр, шунингдек, одамларнинг бинодан югуриб чиқиб кетаётгани акс этган кадрларни ҳам тарқатди. “The Nation” эса қуролланган боланинг суратини чоп этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Таиланд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг