АҚШда оммавий отишма бўлди. Қурбонлар бор
Олам
−
23 Январь 2023
10998АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри яқинида содир бўлган оммавий отишмада камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Hill” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, отишма Калифорниянинг Монтерей Паркидаги рақс клубида маҳаллий вақт билан соат 22:22 да содир бўлган. Лос-Анжелес округи Шериф департаментининг маълум қилишича, клубда бўлган қамарий Янги йил фестивали соат 21:00 да тугаган ва сўнг отишма бошланган.
Шунингдек, Лос-Анжелес округи шерифи капитан Эндрю Меер отишмага ирқий келишмовчилик сабаб бўлгани тахмин қилинаётганини ва ҳозирда бу текширилаётганини айтган. Қотилликда айбланган 72 яшар осиёлик полиция томонидан қўлга олинмаслиги учун ўзини ўлдирган. Шунинг учун ҳам отишмага нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Эндрю Меерга кўра, отишмада 10 киши ҳалок бўлган ва яна 10 киши яраланган.
“USA Today” маълумотлар базасига кўра, клубдаги отишма бу йил ҳисобида бешинчи оммавий отишмадир.
Маълумот учун, Монтерей Парки Лос-Анжелес марказидан тахминан 10 миля (тахминан 16 км) узоқликда жойлашган. Шу атрофда яшайдиган 60 000 га яқин аҳолининг кўпчилигини осиёликлар ташкил қилади. Шу боис бу ерга ҳар йили қамарий Янги йил фестивалида қатнашиш учун минглаб одамлар келади.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси