Флоридадаги отишмада тўрт киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

АҚШнинг Флорида штатидаги савдо марказида юз берган отишмада тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” Жексонвилл шаҳри мери Донна Диганга таяниб хабар берди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужумчи савдо маркази ичидан ўт очган, сўнг ичкарига тўсиқ ўрнатган. Бинога махсус кучлар отряди етиб борган. Шундан сўнг, отишма тўхтатилган.

Қайд этилишича, ҳужум қилган шахс AR-15 милтиғи ва Glock тўппончаси билан қуролланган, бундан ташқари у тактик жилет кийган.

Ҳужумчи қурбонлари икки эркак ва бир аёл бўлиб, уларнинг барчаси қора танли бўлган. Ҳужумчининг ўзи ўлдирилган, бошқа қурбонлар ҳақида хабар берилмаган.

Отишма содир этган шахснинг жиноий гуруҳларга тегишли эканига оид далиллар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШнинг Чикаго штатида бейсбол ўйини вақтида отишма содир бўлганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

отишма Флорида

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг