477,9 млнга “тойчоқ” харид қилган Сирдарё, АҚШ ва НАТОни огоҳлантирган Путин, “Толибон”га қарши намойиш... Бугун нималар бўлди?
Таҳлил
−
27 Декабрь 2021 12573 7 дақиқа
Жамият
Бухорода фуқаро Миллий гвардия ходимини қасддан машинада уриб кетди
Жорий йилнинг 20 декабрь куни Бухоро вилоятида Миллий гвардия ходими хизмат вақтида машина уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Маълум қилинишича, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси сафдор ходимлари Ҳ.А. ва Н.О. ўзига бириктирилган ҳудудда хизматга жалб қилинган. Улар 20 декабрь соат 05:15 атрофида Газли Нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қумли ГТК мобил” йўналишининг 34—42-километридаги йўналишни қўриқлаш учун “Нива” автомобилида қўриқланадиган ҳудудга боради.
Сурхондарёда қасамёдини бузган суд раиси ишдан бўшатилди
Судьялар олий кенгаши йиғилишида уч нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди, икки нафар судья вазифасидан озод этилди.
Кенгаш қарорига кўра:
Сойибжон Абдусамадович Раҳимов – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Ғайратали Уматалиевич Дарвишалиев – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Адилбек Джолдасович Сейтназаров – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Ортиқхўжаев учта туман ҳокимини жазолаб, учтасини сийлади
Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтингига кўра қатор туман ҳокимларига интизомий жазо қўллаш ва рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилди.
“Яхши” баҳоланган Миробод тумани ҳокими Шуҳрат Пўлатов, Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов, уларнинг ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манба маблағлари ҳисобидан маошига 30 фоиз устама олишди.
Хоразм вилояти ҳокими ўринбосарининг укаси ютган тендер бўйича кутилмаган қарор қабул қилди
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов 20,4 млрд сўм сарфланган Урганч шаҳридаги “Перинатал марказини қайта таъмирлаш” объектини фойдаланишга қабул қилиш бўйича ҳудудий давлат комиссияси раисини ўзгартирди.
Вилоят ҳокими қарори билан Урганч шаҳридаги “Перинатал марказини қайта таъмирлаш” объектини фойдаланишга қабул қилиш комиссияси раиси Б.Қурбонов билан бош пудратчи ташкилот раҳбари ўртасида аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжуд бўлганлиги сабабли, ушбу объектни фойдаланишга қабул қилиш ҳудудий давлат комиссияси раиси қилиб, Урганч шаҳар ҳокими О.Холбоев белгиланди.
Давринг келди суриб қол. Сирдарё ҳокимлиги 477,9 млнга “тойчоқ” харид қилди
Сирдарё вилояти ҳокимлиги 477 млн 900 минг сўмга KIA Sorento Comfort автомобилини харид қилди. Тегишли шартнома Давлат харидлари порталига жойлаштирилган.
Шартнома жорий йилнинг 21 декабрь куни OOO “Roodell” компанияси билан тузилган. Машина 10 кун давомида етказиб берилиши керак.
Олам
АҚШда Учинчи жаҳон уруши бошланишининг биринчи белгиси эълон қилинди
АҚШ Президенти Жо Байденнинг коинот соҳасидаги нотўғри ҳисоб-китоблари “жаҳон урушини бошлаш учун баҳона” бўлиши мумкин. Бу ҳақда америкалик сиёсий шарҳловчи Гордон Чанг “Daily Express” газетасига берган шарҳида маълум қилди.
"Уруш бошланишининг дастлабки белгиларидан бири: Қўшма Штатларнинг кўчирилиши”, деган у нима учун бундай хулосага келганига аниқлик киритмасдан.
Унинг фикрича, Америка раҳбари Вашингтоннинг рақобатчиларини заифлаштириш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаяпти.
“Жавоб умуман бошқача бўлиши мумкин”. Путин АҚШ ва НАТОни огоҳлантирди
Агар АҚШ ва НАТО Россия учун хавфсизлик кафолатларини беришдан бош тортса, Москванинг жавоби умуман бошқача бўлиши мумкин, бунда вариантларни танлаш ҳарбий экспертларнинг тавсияларига боғлиқ бўлади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин “Россия-1” телеканали эфирида айтиб ўтди.
“Бу жуда бошқача бўлиши мумкин. Бу бизнинг ҳарбий экспертларимиз менга билдирадиган таклифларга боғлиқ”, деган у.
Шу билан бирга, Президент Россия бу борадаги музокараларнинг ижобий натижаларига эришишга интилишини таъкидлаган.
“Толибон” Туркиянинг Қобул аэропорти бўйича баёнотини рад этди
Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати Қобул аэропорти ва мамлакатнинг яна тўртта аэропортини доимий асосда ишлатиш бўйича Туркия ва Қатар вакиллари билан музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда толиблар томонидан тайинланган Афғонистон муваққат ҳукуматидаги Транспорт ва фуқаро авиацияси вазирлиги Матбуот котиби Имомуддин Аҳмадий маълум қилди ва шу орқали томонлар ўртасида келишувга эришилгани ҳақида аввал тарқалган маълумотни рад этди.
“Турк-қатар техник гуруҳи пайшанба куни Қобулга етиб келди ва Афғонистон Ислом Амирлигининг техник мутахассислари билан учрашувлар ўтказди. Ушбу маслаҳатлашувлар давом этади ва яқин келажакда мамлакатимизнинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда келишувга эришилади”, деган ҳаракат вакили.
Панжшер аҳолиси “Толибон”га қарши намойиш ўтказди
Афғонистонда минглаб афғонистонликлар Панжшер губернаторлиги биноси олдида “Толибон” томонидан бегуноҳ тинч аҳоли ўлдирилганига қарши намойиш ўтказди. Бу ҳақда “Tolo News” хабар бермоқда.
Намойишчиларнинг айтишича, толиблар Панжшер вилоятининг Анава аҳоли яшаш пунктида бегуноҳ бир фуқарони отиб ўлдирган. Панжшер Хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Абдул Ҳамид Хуросоний аҳолидан бири нотўғри маълумот туфайли “Толибон” томонидан ўлдирилганини тасдиқлаган.
“У хавфсизлик кучлари томонидан олинган нотўғри маълумотлар асосида ўлдирилган. Одамлар норозилик билдириб, губернаторлик биноси олдига келишди. Ислом Амирлиги раҳбарияти халққа бундай ҳаракатларга йўл қўйган ҳар қандай шахс жавобгарликка тортилишига ваъда берди”, дейилади идора раҳбари баёнотида.
Ғарб Украинада уруш қўзғатиб, Россияга тўнкамоқчи – Лавров
Ғарб давлатлари Украинада “кичик уруш” қўзғатмоқчи, кейин эса ҳамма нарсада Россияни айбламоқчи. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шундай фикр билдирди.
“Мен бундай истак шунчаки милитаристик кайфиятни кучайтириш, кичик уруш олиб бориш ва кейин бизни айблаш, рақобатбардошлигимизни бостириш учун янги санкциялар жорий этиш эканлигини истисно қилмайман”, дейди Лавров.
Спорт
Торрес Барселонага етиб борди
Кеча, 27 декабрь куни испаниялик футболчи Ферран Торрес Барселона шаҳрига етиб борди. У “Манчестер Сити”дан “Барселона”га ўтишни якунлаш арафасида. Бу ҳақда журналист-инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум қилинишича, 22 ёшли футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва келишув якунига етади.
21 ёшли футболчи билан шартнома 5 йилга мўлжалланган бўлиб, трансфер суммаси 55 миллион еврони ташкил этади. Қўшимчасига 10 миллион евродан иборат бонуслар ҳам мавжуд.
UFC йилнинг энг яхши нокаутларини эълон қилди
Аралаш жанг санъати ММА’даги энг нуфузли ташкилот – UFC 2021 йилнинг энг яхши нокаутларини эълон қилди.
Унга кўра Иржи Прохазка (Доминик Рейесга йўллаган айланма тирсак зарбаси, UFC on ESPN 23), Росе Намаюнас (Жанг Вейлига йўллаган “хай-кик”и UFC 261), Игнасио Багамондес (Рузвельт Робертсга айланма “хай-кик”, UFC Vegas 34) ва Камару Усманнинг (Хорхе Масвидалга қарши “панч”, UFC 261) ғалабалари йилнинг энг яхши нокаутлари сифатида қайд этилган.
Америкалик боксчини оила аъзолари кўз ўнгида отиб кетишди
Жорий йилнинг 24 декабрь куни профессионал бокснинг супероғир вазнли боксчиси Денни Келли (10-3-1) йўлда отишмада ўз аёли ва уч нафар фарзанди кўз ўнгида ўлдириб кетилган. Бу ҳақда “Boxing Scene” нашри хабар берди.
“Ҳозирда терговчилар ушбу вазиятининг тафсилотларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда”, дейилади маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари баёнотида.
Полиция маълумотларига кўра, Келли тушдан кейин болалари ва рафиқаси билан Янги йилга бағишланган байрамга кетаётганида, номаълум шахс америкалик боксчининг машинаси ёнига келган ва унга қарата ўқ узган. Қайд этилишича, ҳужум вақтида Келлининг оила аъзолари жабрланмаган.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль