Сурхондарёда қасамёдини бузган суд раиси ишдан бўшатилди

Жамият

image

Судьялар олий кенгаши йиғилишида уч нафар номзод  илк бор судьялик лавозимига тайинланди, икки нафар судья вазифасидан озод этилди.

Кенгаш қарорига кўра: 

Сойибжон Абдусамадович Раҳимов – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Ғайратали Уматалиевич Дарвишалиев – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Адилбек Джолдасович Сейтназаров – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Жасур Ибодуллаевич Ибодуллаев – ёзма аризасига биноан ҳамда судьялик қасамёдини бузганлиги учун Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси лавозимидан озод этилиб, ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Бундан ташқари, Жамол Ражабович Шарипов – ёзма аризасига биноан Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

судья

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг