Сурхондарёда қасамёдини бузган суд раиси ишдан бўшатилди
Жамият
−
27 Декабрь 2021
7589Судьялар олий кенгаши йиғилишида уч нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди, икки нафар судья вазифасидан озод этилди.
Кенгаш қарорига кўра:
Сойибжон Абдусамадович Раҳимов – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Ғайратали Уматалиевич Дарвишалиев – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Адилбек Джолдасович Сейтназаров – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Жасур Ибодуллаевич Ибодуллаев – ёзма аризасига биноан ҳамда судьялик қасамёдини бузганлиги учун Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси лавозимидан озод этилиб, ваколати муддатидан илгари тугатилди.
Бундан ташқари, Жамол Ражабович Шарипов – ёзма аризасига биноан Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь