Сирдарёда судья 3600 доллар пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси 3,6 минг доллар пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Э. С. ўз иш юритувидаги иқтисодий ишни кассация инстанциясида Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Шундан сўнг, у ўзининг ёрдами эвазига эвазига 3600 доллар талаб қилган ва пулларни қабул қилиб олган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда судья ашёвий далил билан ушланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятинг Пастдарғом туманида судья пора билан қўлга тушганди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Сирдарё судья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг