АҚШда Учинчи жаҳон уруши бошланишининг биринчи белгиси эълон қилинди 

Олам 56066
image

АҚШ Президенти Жо Байденнинг коинот соҳасидаги нотўғри ҳисоб-китоблари “жаҳон урушини бошлаш учун баҳона” бўлиши мумкин. Бу ҳақда америкалик сиёсий шарҳловчи Гордон Чанг “Daily Express” газетасига берган шарҳида маълум қилди. 

"Уруш бошланишининг дастлабки белгиларидан бири: Қўшма Штатларнинг кўчирилиши”, деган у нима учун бундай хулосага келганига аниқлик киритмасдан. 

Унинг фикрича, Америка раҳбари Вашингтоннинг рақобатчиларини заифлаштириш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаяпти. 

“Байден маъмурияти Қўшма Штатларни ҳимоя қилиш вазифасини бажара олмайди”, деб қўшимча қилган Чанг. 

Сўнгги пайтларда Ғарбда Россия билан боғлиқ бўлган урушларнинг турли сценарийлари мунтазам равишда айтиб келинмоқда. Москва ўз навбатида ҳеч кимга ҳужум қилмоқчи эмаслигини бир неча бор таъкидлаган. 

Аввалроқ, АҚШ Марказий разведка бошқармаси яқин ўн йилликларда дунёда иқлим ўзгариши оқибатида глобал ҳарбий можаро юз бериши мумкинлигини тахмин қилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3829
Рейтинг: 2.9
t
×