Ғарб Украинада уруш қўзғатиб, Россияга тўнкамоқчи – Лавров

Олам

image
0:00
0:00
download

Ғарб давлатлари Украинада “кичик уруш” қўзғатмоқчи, кейин эса ҳамма нарсада Россияни айбламоқчи. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шундай фикр билдирди.

“Мен бундай истак шунчаки милитаристик кайфиятни кучайтириш, кичик уруш олиб бориш ва кейин бизни айблаш, рақобатбардошлигимизни бостириш учун янги санкциялар жорий этиш эканлигини истисно қилмайман”, дейди Лавров.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО давлатлари “2014 йилдан бери (Украинага – таҳр.) 2,5 миллиард долларлик ўқ-дорилар, қурол-яроғ ва ҳужумкор тизимлар етказиб бергани билан мақтаниб, қурол-яроғ кўпайтирмоқда”.

“Октябрь-ноябрь ойларида салкам яна юз миллион (доллар – таҳр.) ва Javelin (найза, ўқ), танкга қарши тизимлар ва ўқ-дорилар етказиб берилгани ҳақида хабарлар бор эди”, дея қўшимча қилган Ташқи ишлар вазири.

Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги чегара билан боғлиқ жиддий зиддиятлар 2014 йил Украинага қарашли Қримнинг Россия томонидан босиб олиниши ортидан аланга олганди. 2013 йил украин халқи, Президент Януковични Россияга сотилганликда ва Россия босими остида ғарб билан иқтисодий-сиёсий алоқаларни узишга уринаётгаликда айблаб, давлат тўнтариши ўтказганди. Норозилик акциялари ўтказилиши ортидан мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётида жиддий тўсиқлар вужудга келган.

Европа оммавий ахборот воситалари ва АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, айни вақтда Россия ўзининг Ғарбий чегара ҳудудида 175 минг аскар тўпламоқда. Халқаро ҳамжамият эса буни Украинага таҳдид сифатида баҳоламоқда. Айни вақтда кун тартибида турган ушбу масала, 7 декабрь куни Путин ва Байден ўртасида кечган мулоқотда ҳам муҳокама қилинди.

Германиянинг “Bild” газетаси ҳатто Россия Украинага бостириб кириш учун иккита ҳужум режасини ишлаб чиққани ҳақида хабарлар тарқатди. Немис нашри ҳужум 2022 йил бошида амалга оширилишига ишонч билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг