Ўзбекистон МТЖ футболчиси Россия жамоасига ўтиши мумкин
Спорт
−
18:49 427 1 дақиқа
Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клубида тўп сураётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Sport24.az” нашри хабар берди.
Нашрнинг хабар беришича, футболчининг агентлари 23 ёшли футболчининг хизматларини “Рубин” ва “Краснодар” клубларига таклиф қилган. Ҳозирча Россия жамоалари уни трансфер қилишга қизиқиш билдирган ёки билдирмагани маълум эмас.
Раҳмоналиев Россия футболи билан аввалдан таниш. У 2023 йил январидан “Рубин” шарафини ҳимоя қилган, 2025 йил январь ойида эса “Сабаҳ”га ижара асосида ўтган. Бир йил ўтиб, Баку клуби футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олган.
Қайд этиш жоиз, “Краснодар”ни аввалроқ “Сабаҳ” бош мураббийи сифатида фаолият юритган Мурад Мусаев бошқармоқда.
Маълумот учун, Умарали Раҳмоналиевнинг Озарбайжон клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил 31 декабрга қадар тузилган.
Live
Барчаси