Панжшер аҳолиси “Толибон”га қарши намойиш ўтказди (видео)

Олам

0:00
0:00
download

Афғонистонда минглаб афғонистонликлар Панжшер губернаторлиги биноси олдида “Толибон” томонидан бегуноҳ тинч аҳоли ўлдирилганига қарши намойиш ўтказди. Бу ҳақда “Tolo News” хабар бермоқда.  

Намойишчиларнинг айтишича, толиблар Панжшер вилоятининг Анава аҳоли яшаш пунктида бегуноҳ бир фуқарони отиб ўлдирган. Панжшер Хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Абдул Ҳамид Хуросоний аҳолидан бири нотўғри маълумот туфайли “Толибон” томонидан ўлдирилганини тасдиқлаган. 

“У хавфсизлик кучлари томонидан олинган нотўғри маълумотлар асосида ўлдирилган. Одамлар норозилик билдириб, губернаторлик биноси олдига келишди. Ислом Амирлиги раҳбарияти халққа бундай ҳаракатларга йўл қўйган ҳар қандай шахс жавобгарликка тортилишига ваъда берди”, дейилади идора раҳбари баёнотида. 

Намойишчилар “Толибон” адолатни таъминлаши ва айбдорларни жавобгарликка тортиши кераклигини таъкидлаган. Хуросонийнинг айтишича, маҳаллий расмийлар намойишчилар билан гаплашган ва намойиш кеча, 26 декабрь куни кечқурун якунланган. 

Маълумот учун, мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди. 

Қайд этиш керакки, толиблар Афғонистонда ҳокимиятга келгач, минглаб афғонлар ватанини тарк этди ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Толибларни Афғонистонда тарафдорлари кўплигига шубҳа йўқ, бироқ улар ҳокимиятга келгач кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Айниқса, молиявий томондан йўқотишлар катта.


Мақола муаллифи

Теглар

намойиш Панжшер

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг